Жаҳон | 23:55 / 09.03.2018
5106
1 дақиқада ўқилади

Норвегия парламенти спикери маблағларни меъёридан кўп ишлатгани учун истеъфога кетди

Фото: NTB/Улемик Томессен.

Норвегия парламенти раиси Улемик Томессен парламент биносининг таъмирланишига кетган харажатлар дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда анча кўпроқ бўлгани сабабли истеъфога кетди. Янги спикер яқин ҳафталарда танланади.

Таъмирлаш ишлари 2014 йилда бошланган. NRK телеканали маълумотларига кўра, 2015 йилда лойиҳа қиймати 1,1 млрд норвег кронини (140 млн доллар) ташкил қилган. 2018 йилда бу қиймат 2,3 млрд кронгача (294 млн доллар) ошиб кетган. Телеканалнинг таъкидлашича, бюджет маблағлари 116 та компанияга тўланган.  

Аудиторларнинг таъкидлашича, таъмирлаш вақтида харажатларни носамарали бошқариш юз берган. Парламент ҳам таъмирлаш ишларини қурилиш бўйича давлат агентлигига ишониб топшириш ўрнига ҳаддан зиёд кўп пудратчилар ва маслаҳатчилар жалб қилинганини танқид қилган.

7 март куни парламентнинг кўплаб партиялари Томессенга ишончсизлик билдирган ва шу сабаб у истеъфога кетган. Унинг айтишича, харажатлар режалаштиришдаги хатолар сабабли кўпайиб кетган. Томессен парламентни 2013 йил октябридан бошқариб келган.

Мавзуга оид