Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиноятчиларни бир зумда аниқловчи «ақлли» кўзойнаклар синовдан ўтказилмоқда
Фото: AP Photo
Пекин чеккасидаги назорат пунктида маҳаллий полиция янги хавфсизлик қурилмасини - бир зумда юз ифодасини, автомобилларнинг рўйхатдан ўтган белгиларини қайд этувчи ва уларни реал вақт режимида гумон остидаги шахсларнинг маълумотлар базаси билан таққослай олувчи ақлли кўзойнакларни синовдан ўтказади.
LLVision компанияси томонидан яратилган кўзойнак автомобиллар ичидагиларнинг юзларини сканерлайди, улар қонунбузарлар рўйхатидагилар билан тўғри келса, "қора рўйхат"дан чиқариб беради.
"Хитой раҳбарияти қачонлардир интернет-технологиялар ва коммуникацион технологиялар ривожидан хавотирда эди, - дейди China Media лойиҳаси ҳаммуассиси ва Ҳонконг университети оммавий ахборот воситалари соҳаси тадқиқотчиси Дэвид Бандурски. - Ҳозир улар мисолида ижтимоий ва сиёсий назорат учун зарур жиҳозларни кўришмоқда".
Бироқ LLVision ижрочи директори Ву Фэй Хитой фуқаролари конфидициаллик масаласида хавотир олмасликлари мумкинлигини айтди, зеро Хитой ҳукумати бу жиҳозлардан "эзгу мақсадларда" фойдаланмоқда.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025