Жамият | 17:41 / 17.03.2018
5459
1 дақиқада ўқилади

«Toshkent univermagi» раҳбариятига хорижий менежерлар жалб этилиши мумкин

Фото: MyTashkent.uz

«Toshkent univermagi» (ЦУМ)ни реконструкция қилиш ва унинг раҳбариятига хорижий менежерларни жалб этиш режалаштирмоқда.

«Toshkent univermagi» АЖ компанияси акциядорларининг ушбу масала юзасидан навбатдан ташқари умумий йиғилиши 29 мартга белгиланган, деб ёзмоқда Spot.

«Toshkent univermagi» АЖ биносини амалдаги талабларга мослаштириш учун тўлиқ реконструкция қилиш бўйича лойиҳани ишлаб чиқишга танлов эълон қилиш», - дейилади кун тартиби материалларида.

Бундан ташқари, кун тартибига қуйидагилар киради:

юқори малакали хорижий менежерларни жалб этган ҳолда ижро этувчи органнинг раҳбар лавозимларини алмаштириш бўйича танлов эълон қилиш;

«Toshkent univermagi» АЖ активлари ва бизнесини баҳолаш;

1,1 млн. АҚШ доллари миқдоридаги акцияларга айлантириладиган қимматли қоғозлар чиқарилиши ва уларни акциядорлар ўртасида улар эгалик қиладиган акциялар сонига мутаносиб равишда тарқатиш тўғрисида эълон қилиш.

Мавзуга оид