Шанхайда 3D-принтерда уч кун ичида босиб чиқарилган электрокар тақдим қилинди
Италияда жойлашган X Electrical Vehicle (XEV) стартапи Шанхай автосалонида бор-йўғи 3 кун ичида 3D-принтерда босиб чиқарилган 2 ўриндиқли LSEV электрокарининг прототипини тақдим қилди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда. Модел серияли ишлаб чиқарилиб, 2019 йил апрелида бозорга чиқарилмоқчи.
LSEV’нинг ўриндиқлари, ойналари ва кўзгуларидан ташқари барча деталлари 3D-принтерда босилган. Бунга XEV’нинг Шанхайда 3D-принтерлар учун зарурий материаллар ишлаб чиқарувчи Polymaker компанияси билан ҳамкорлиги эвазига эришилди. XEV’да таъкидланишича, оддий электрокар 2 мингдан кўпроқ деталга эга бўлган бир вақтда, LSEV бор-йўғи 50 та деталдан ташкил топган.
XEV’ни рақобатчиларидан нафақат машиналарни йиғиши жараёни, балки нархлари ҳам фарқлатиб туради: LSEV’ни Осиё ва Европада 7,5 минг долларга сотиб олиш мумкин. Таққослаш учун, стандарт аккумуляторга эга Tesla Model 3 модели 35 минг доллар туради.
Хитой электромобилларнинг дунёдаги энг катта бозори ҳисобланади. Хитойда бундай машиналарнинг кенг ассортименти тақдим қилинган ва янгиларининг пайдо бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга Хитойнинг 5 та электрокар модели Jato таҳлилий агентлиги томонидан тузилган 2017 йилги дунёдаги энг оммабоп электромобиллар етакчи ўнталигига кирди.
Мавзуга оид
23:17 / 23.09.2024
Хитойда 3D-принтер ёрдамида балиқ гўшти муқобили яратилди
12:19 / 31.10.2021
АҚШда 3D-принтерда босиладиган юзлаб уйлардан иборат туман барпо этилади
23:40 / 16.07.2021
Амстердамда 3D-принтерда тайёрланган кўприк фойдаланишга топширилди
23:43 / 08.07.2020