Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болалар боғчалари видеокузатув тизимлари билан жиҳозланади
2018 йилнинг 17 мартидан бошлаб мактабгача таълим муассасаларини ўйинлар, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш меъёрлари тасдиқланиб, Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу меъёрларга асосан мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг жисмонан соғлом, ақлий ва интеллектуал ривожланишлари учун лозим бўлган жиҳозлар, ўйинлар ҳамда ўйинчоқлар киритилган.
Хусусан, эндиликда мактабгача таълим муассасаларида болаларни жисмонан соғлом ривожланиши учун чиниқтириш ва ясси оёқликни олдини олиш учун йўлакчалар, релаксацион креслолар, ҳаво тозалагичлар (рециркулятор), стерилизаторлар, ақлий ривожланиши учун “Банк”, “Почта”, “Ферма”, “Автомобиль тураргоҳи” ва бошқа ўйин марказлари, интеллектуал ривожланиш учун кўп функцияли саҳналар, “Тасвирий фаолият” бурчаклари бўлиши лозим.
Шунингдек, ҳар бир мактабгача таълим муассасаси ҳудуди, ўйин майдончалари интернет орқали кузатиш имкониятига эга бўлган видеокузатув техникаси билан жиҳозланади.
Мавзуга оид
16:21 / 07.05.2025
“Таъминотчи ҳамкорликни тўхтатгани учун” – Булунғурдаги боғчада болаларга 2 кун гўштсиз овқат берилганига изоҳ берилди
21:22 / 05.05.2025
“Қозонда 1 грамм гўшт йўқ” — Самарқанддаги давлат боғчасида болаларга гўштсиз овқат берилмоқда
16:20 / 03.05.2025
Кўза кунда эмас, кунида синади. Боғчалар болалар ҳаёти билан ўйнашмоқда
11:38 / 25.04.2025