Россия Тошкентдаги конференция арафасида Афғонистонда «номаълум вертолётлар ҳаракатланаётгани»дан ташвиш билдирди
Расмий Москва Афғонистоннинг турли ҳудудларида номаълум томоннинг вертолётлари ҳаракатланиб, жангариларга қўшимча куч ва қурол-яроғ етказиб бераётганидан хавотир билдирди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги 26-27 март куни Тошкент шаҳрида ўтказиладиган халқаро конференция олдидан берган баёнотида айтилади.
Конференцияда Россия Федерацияси делегациясига Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров раҳбарлик қилади.
«Афғонистон Ислом республикасининг турли ҳудудларида номаълум кучларга тегишли вертолётлар жангарилар ва қурол-яроғ ташиш билан банд экани аниқланди. Афғонистон расмийлари томонидан тасдиқланган бу ахборот жиддий текширувлар ўтказишни талаб этади», дейилган ТИВ хабарида.
Вазирлик хабарида Россия «Афғонистонда терроризм ва гиёҳвандликка қарши курашда ҳамкорликка тайёрлиги» қайд этилган.
«Афғонистонга армия ва полициячиларнинг жанговар ҳолатга келтирилишида ёрдам беришда давом этамиз. Афғонистондаги вазият барқарорлаштирилишига қаратилган Тошкент конференциясини қўллаб-қувватлаймиз ва олдинга қўйилган мақсадларга эришилишига умид билдирамиз», дейилган ТИВ хабарида.
Худди шу вақтда Афғонистон хавфсизлик хизмати ўтган кун давомида ўтказилган аксилтеррор амалиётларда 63 нафар жангари йўқ қилингани хабар қилинди. Tolo News телеканали хабарига кўра, амалиётлар Нангарҳар, Қандаҳор, Пақтия ва Фарах вилоятлари ҳудудларида ўтказилган.
ИШИД ва Толибон жангариларига қарши амалиётлар орқали қурол-яроғ ва портловчи моддалар омборлари қўлга киритилган.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024