Жамият | 23:09 / 28.03.2018
13927
3 дақиқада ўқилади

Мудофаа вазирлигида “Турон” ҳарбий театрининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Фото: Мудофаа вазирлиги

27 март – Халқаро театр куни Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази қошида «Турон» театр-студияси иш бошлади.

Ҳарбий театр-студия ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини, Қуролли Кучлар хизматчиларини, айниқса, ўсиб келаётган ёшларни саҳна асарларидан баҳраманд этиш орқали уларда ватанпарварлик туйғуларини янада оширишга хизмат қилади. Ватанимиз тарихи, унинг мустақиллиги йўлида жон фидо этган ҳамюртларимиз жасоратини мадҳ этувчи спектакллар саҳна юзини кўради.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги

“Турон” театр-студиясининг тантанали очилиш маросими ҳамда илк премьераси “Жалолиддин Мангуберди” номли спектакли намойиш этилди. Театр очилиш маросимида республикамизнинг таниқли санъаткорлари, Мудофаа вазирлиги мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

«Турон» театри илк саҳна кўринишлариданоқ тарихий асарларга мурожаат қилмоқда. Ёшларни ватанпарварлик тарбиясини оширишда шонли кечмишни, урушларни жанговар санъат даражасига олиб чиққан жасур саркардаларимизнинг беқиёс ўрни бор. Буни инобатга олган ҳолда театр ижодкорлари миллий қаҳрамонларимиз Широқ, Тўмарис, Спитамен жасоратини, Ватанга садоқатини саҳнада кўрсатишни мақсад қилган.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги

Келгусида театр жамоаси томонидан «Спитамен», «Мирзо Улуғбек», «Бобур» каби тарихий асарларни саҳналаштиришни режалаштирган. Бундан ташқари Лев Толстойнинг «Ҳожимурод», Саид Аҳмаднинг «Уфқ» асари устида изланишлар олиб борилмоқда.

Ҳарбий театр-студиясида режиссёр Сайфиддин Мелиев, таниқли актрисалар Элмира Раҳимжонова,  Гулхумор Абдуллаева, Саида Раметова, Феруза Собитова ҳамда Султон Жалолиддин образини яратган Эркин Бозоров, шунингдек, истеъдодли ва умидли ижодкорлар Жамила Ғафурова, Наргиза Салмонова, Манучеҳр Қаландарзода, Ҳусан Рашидовлар фаолият юритмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги
Фото: Мудофаа вазирлиги

27 март – Халқаро театр куни 1961 йили ЮНЕСКО ҳузуридаги Халқаро театр институти томонидан Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган IX конгрессида таъсис этилган эди. Ҳозирги кунда жаҳоннинг 100 дан зиёд мамлакатларида 27 март куни театр санъати ходимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Халқаро театр кунида Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази қошида «Турон» театр-студияси очилишига бағишланган маросимнинг ўтказилаётгани ҳамда “Жалолиддин Мангуберди” асари саҳна юзини кўраётгани тарихий воқеадир.

Мавзуга оид