Жамият | 09:58 / 30.03.2018
23628
3 дақиқада ўқилади

Хайрия: Суяк силидан азият чекаётган Шаҳноза моддий ёрдамга муҳтож

Инсон зоти дунёга келибдики, турли синовларга дуч келади. Бир гал қувончли кунлардан сармаст бўлса, бошқа куни аччиқ қисматга дош беришига мажбур булади. Яна кимдир, айни ёшгина вақтида оғир хасталикка чалинади. Барча нарсага қодир Аллоҳ бошқа бандасини унга ёрдамга шоширади. 

Қибрай тумани Беруний маҳалласи, А.Навоий кўчаси, 242-уйда истиқомат қилувчи, 1985 йилда туғилган ҳамюртимиз Тоирова Шаҳноза оғир хасталикка чалинган бемор юртдошларимиздан биридир. Турмуш ўртоғи вафот этиб, 1 киз, 2 ўғил билан қолган Шаҳноза суяк силига чалинган. 

Унинг сўзларига кўра, Шаҳноза 2014 йилда ўпка силига чалинган. Бу касалликдан даволангач, 2016 йилда сил касаллиги суякка кўчган. Шифокорлар Шаҳнозанинг хасталигига ўз вақтида тўғри ташхис қўя олмаганлари сабабли, вақти ўтиб кетган ва асорати оғирлашган. Суяк емирилган, шифокорларнинг айтишларича, бир-икки умуртқа поғонаси суяклари олиб ташланган. 

Шаҳнозанинг айтишича, у 2 марта Ҳиндистонга бориб келган, белига имплант қўйган, аммо танаси имплантни қабул қилмагани сабабли чиқариб ташлаган. Эндиликда, у учинчи марта Ҳиндистонга зудлик билан бориши талаб этилади. Бунга 10 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ зарур.

Албатта, бу озгина маблағ эмас. Бироқ саховатпеша инсонлар юртида яшовчи ҳамюртимизга дардидан шифо топишига кўмак беришни истовчилар топилиши шубҳасиз. Шу сабабли, ушбу хайрли ишга сабабчи бўлиш истагида мазкур хайрия акциясини ташкил этишга қарор қилдик. Келинг, азиз, эҳсонсевар ватандошлар, 2-гуруҳ ногирони Шаҳнозанинг шифо топиб, ўз ҳаётини топишига, фарзандларининг камолини кўришига ҳисса қўшайлик! Сиз бандасининг оғирини енгил қилсангиз, Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ниятларингизга етказсин. Ўткинчи бўлган бу дунёда биздан хайр-эҳсон, саҳоват, холис ниятда қилинган яхши амалимиз қолсин!

Тоирова Шаҳноза +998 93 562 00 36
Абдураззақова Шаҳло (холаси) +998 93 396 16 59

Click, Payme (Агробанк АТБ)   8600 0417 5307 2660 (Abdurazakova Shaxlo, холаси)

Агробанк АТБ Тошкент шаҳар филиали

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Нақд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Мавзуга оид