Жаҳон | 09:19 / 10.04.2018
17672
2 дақиқада ўқилади

Россия: Скрипалларнинг махфий кўчирилишини фуқароларни ўғирлаш сифатида баҳолаймиз

Фото: Reuters

Россиянинг Лондондаги элчихонаси матбуот котиби сўзларига кўра, Скрипаллнинг махфий равишда бошқа жойга кўчирилиши Россия томонидан мамлакат фуқароларининг ўғирланиши деб баҳоланади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Агарда Сергей ва Юлия Скрипалнинг бошқа жойга махфий кўчирилиши амалга ошадиган бўлса, уларнинг 4 март кунги ҳодисалар бўйича версиясини эшитиш имконияти йўқолади. Ўз навбатида, улар билан мулоқот имконияти йўққа чиқса, унда бутун дунё бу вазиятни Россиянинг икки фуқаросини ўғирлаб кетиш ёки, камида, уларнинг изоляцияси сифатида баҳолашга етарли асоси бўлади», - дея айтиб ўтди матбуот котиби.

Унинг таъкидлашича, кўчириш халқаро ҳуқуқ нормаларининг «қўпол» бузилиши сифатида баҳоланади. Шунингдек унинг қайд этишича, Британия томони Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланганидан сўнг консуллик алоқалари бўйича Вена конвенцияси ва икки томонлама Консуллик конвенцияси мажбуриятларини бажармаяпти.

Мавзуга оид