Ўзбекистон | 18:33 / 13.04.2018
42991
1 дақиқада ўқилади
Қўқон шаҳри ҳокими ўзгарди
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Энди бу лавозимда Маъруф Усмонов ишлайди.
KUN.UZ манбасининг хабар беришича, Маъруф Усмонов Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши раиси лавозимидан озод этилиб, Қўқон шаҳрига ҳоким этиб тайинланган.
Маъруф Усмонов 2004-2006 йилларда ҳам Қўқон шаҳри ҳокими сифатида ишлаган. Бундан ташқари, у турли йиллар давомида прокуратура органларида фаолият юритган, Тошкент ва Фарғона вилояти прокуратураларида масъул лавозимларда ишлаган.
Шу пайтга қадар Қўқон шаҳри ҳокими сифатида ишлаб келаётган Раҳматали Жалилов қайси ишга ўтказилгани, Судьялар олий кенгашига ким янги раис этиб тайинлангани ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
10:23 / 07.11.2024
ДХХ: Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорлари озодликдан маҳрум этилди
23:02 / 13.09.2024
Қўқонда газ тўлдириш шохобчасида турган автобусда ёнғин содир бўлди
18:00 / 12.09.2024
Қўқонда ўғирланган автомобил пачақланган ҳолда топилди
15:06 / 11.07.2024