Жаҳон | 23:22 / 15.04.2018
15734
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг рейтинги пастлади

Фото: Business Insider

Дональд Трампнинг АҚШ президенти лавозимидаги фаолиятининг маъқулланиши даражаси 39 фоизга тушиб кетди. Бундан NBC News ва The Wall Street Journal тайёрлаган сўровнома натижалари дарак бермоқда.

Трампнинг фаолиятини респондентларнинг 57 фоизи маъқулламаган.

Трампнинг рейтинги иккала партиянинг тарафдорлари орасида ҳам пастлаган. Бир ой аввал бу кўрсаткич 43 фоизни ташкил қилганди.

Сўровнома 8-11 апрель кунлари 900 киши билан олиб борилган.

Шу билан бирга The Washington Post ва ABC News ўтказган сўровномага кўра, Трампнинг рейтинги 40 фоизни ташкил қилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид