Жамият | 17:29 / 19.04.2018
47759
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳрида икки акушер-гинеколог пора олаётганида қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаментининг Самарқанд туман бўлими томонидан махсус тадбир ўтказилди. 

Унда Самарқанд шаҳар 1-сон туғуруқ мажмуаси акушер-гинеколог шифокорлари Ф.М. ва Н.Р. олдиндан тил бириктириб В. ва Н.дан тиббий жарроҳлик амалиёти ўтказилгани ҳамда муолажалар эвазига 150 АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушландилар.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган. 

Бундан ташқари, департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти перинатал маркази шифокори Ғ.К. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб Ж.Р.нинг турмуш ўртоғи, бемор М.Ш.га жарроҳлик амалиёти ўтказилганини айтиб, 800 минг сўм пул талаб қилади. 

Нафси бузуқ шифокор пулнинг 300 минг сўм пулини пора тариқасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди. Ҳозирда мазкур шифокор Ғ.К.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид