Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда аёл устига “осмондан” ит тушди (видео)
Хитойда яшовчи аёл унинг устига юқоридан ит тушгандан кейин жароҳат олиб, шифохонага тушган. Воқеа кузатув камераси томонидан ёзиб олинган, деб хабар берди Daily Mail нашри.
Видеода аёл уйлардан бирининг подъездига яқинлашаётганда унинг устига ит тушганини кўриш мумкин. Итнинг урилишидан зарба аёлнинг боши ва бўйнига тўғри келган. Аёл зарбадан кейин ҳушини йўқотган, ит эса қочиб кетган.
Гувоҳлар тез ёрдам чақиртиришган. Аёлга мия чайқалиши ва бўйин жароҳати ташхиси қўйилган.
Полиция воқеа тафсилотларини аниқлаштирмоқда ва итнинг эгасини қидирмоқда.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025