Жаҳон | 18:21 / 07.05.2018
38855
1 дақиқада ўқилади

Фото: Путин учун Россиянинг янги лимузини

Россия президенти Владимир Путин ўзининг тўртинчи инаугурациясига «Кортеж» лойиҳаси янги лимузинида келди. У Кремль ҳудуди бўйлаб қисқа саёҳатни ҳам амалга оширди. 

Путин Кремль Биринчи корпусидан чиқиб, лимузиннинг орқа йўловчи ўриндиғига ўтирган, шундан сўнг машина мотоциклчи полициячилар ҳамроҳлигида Катта Кремль саройи томон йўлга чиқди.

Автомобиль расмий бренди - Aurus, «Aurum» (олтин) ва «Russia» сўзларидан.

Фото: РИА Новости / Сергей Субботин
Фото: РИА Новости / Сергей Субботин

Инаугурация маросимига қадар интернетда фақат синовлар сурати ва лимузиннинг йиғилмаган ҳолдаги фотоси эълон қилинди. Шу билан бирга, машинани ишлаб чиқиш 2012 йилдан бери давом этиб келган бўлсада, ҳозиргача сифатли кадрлар йўқ эди. 

Қайд этилишича, автомобилни яратиш учун мамлакат бюджетидан 12 млрд рублдан кўпроқ маблағ ажратилган.

 

Мавзуга оид