Европа очиқ чемпионатида ўзбекистонлик қўл жанги усталари 11 медални қўлга киритишди
Беларусь давлатининг Минск шаҳрида қўл жанги бўйича катталар ўртасида Европа очиқ чемпионати ниҳоясига етди. Мазкур нуфузли мусобақада 26 мамлакатдан жами 200 нафар қўл жанги устаси баҳс олиб боришди. Бу ҳақда Ўзбекистон қўл жанги федерацияси матбуот хизмати KUN.UZ’га маълум қилмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жами 2 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалига эга бўлишди. 60 кг.да Шаҳбоз Турсунов, 65 кг.да Олимжон Нормуродов олтин, 45 кг.да Зарина Олимжонова, 75 кг.да Мадина Эргашева, 75 кг.да Жаҳонгир Жумаев кумуш, 55 кг.да Отабек Бобожонов, 70 кг.да Муҳиддин Мамажонов, 50 кг.да Гулжаҳон Норматова, 55 кг.да Мафтуна Қувондиқова, 70 кг.да Шаҳноза Низомова, 75 кг.да Робия Қўчқорова бронза медалларига эга бўлишди.
Ўзбекистонлик спортчилар 30 май тонгида юртимизга қайтиб келишади. Маълумот ўрнида: энди вакилларимиз куз ойларида Голландияда ўтадиган Жаҳон биринчилигига ва Кипр мезбонлик қиладиган Жаҳон кубоги баҳсларига тайёргарлик кўришади.
Мавзуга оид
08:07 / 21.06.2022
Дзюдо ва қўл жангини ривожлантириш бўйича президент қарорлари қабул қилинди
08:24 / 09.02.2022
Ўзбекистонда қўл жанги янада ривожлантирилади - Президент қарори лойиҳаси
21:32 / 07.06.2021
Қўл жанги бўйича Тошкентда ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон 1-ўринни эгаллади
23:41 / 05.05.2019