Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Porsche Европада автомобиллар сотишни тўхтатди
Porsche концерни барча янги автомобилларини сотишни тўхтатди. Бу ҳақда Frankfurter Allgemeine нашри маълум қилди.
Немис нашри маълумотларига кўра, бу Европада 2018 йил сентябрдан чиқинди газларидаги зарарли моддалар миқдори бўйича янги меъёрлар амал қилиши бошланиши ҳамда чиқиндиларни ўлчаш тартиботи ўзгариши билан боғланган. Автоконцерн сайтида машинага буюртма бериш вақтида “Сиз танлаган моделни айни вақтда созлаб бўлмайди” деган ёзув чиқмоқда.
Мижозлар Cayenne ва Panamera моделларини 2019 йил мартигача кутишларига тўғри келади. 911 модели қачон сотила бошланиши номаълум.
Ўтган йил Германияда ҳавони ифлослантириш меъёрлари бузилгани сабабли дизелда ишловчи Porsche Cayenne’дан фойдаланиш тақиқланганди. Бу автомобилларда чиқиндиларни текширишда ёлғон кўрсаткичлар кўрсатувчи қурилма қўлланган.
Мавзуга оид
19:58 / 03.04.2025
Porsche концерни танк ишлаб чиқаришни бошлаши мумкин
14:06 / 26.10.2024
Porsche қимматбаҳо қаҳва машинаси ва қаҳва майдалагични тақдим этди
19:21 / 27.02.2024
Porsche билан ҳамкорликдаги 2699 евролик букламафон ва AIʼга интеграциялашган Magic 6 Pro — Honorʼдан янги гаджетлар
15:41 / 11.05.2023