Жаҳон | 09:29 / 04.06.2018
8891
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг биринчи кўп мартали космик ракетаси қачон синовдан ўтказилиши айтилди

Фото: Сергей Савостьянов/ТАСС

Россиянинг ортга қайтарилувчи, кўп марталик биринчи космик ракетаси синовлари 2022 йилда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берган.

Қайд этилишича, Истиқболли тадқиқотлар жамғармаси лойиҳа гуруҳи раҳбари Борис Сатовский шу ҳақда маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Россиянинг кўп марталик ракета-космик тизими қиёфаси аниқланган.

Шу билан бирга, тизимнинг парвоз синовлари 2022 йилга мўлжалланган.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, тизим орбитага оғирлиги 600 килограммгача бўлган фойдали юкламани олиб чиқиш билан шуғулланади.

Сатовскийнинг таъкидлашича, ҳар бир бошқарилувчи блок двигателларни алмаштирмасдан туриб 50та парвозни амалга оширишга мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ флотида «кема қотиллари» пайдо бўлгани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид