Спорт | 17:05 / 05.06.2018
8317
1 дақиқада ўқилади

Лерой Сане жаҳон чемпионатидан қолиб кетганига изоҳ берди

Фото: Zimbio

«Манчестер Сити» клуби ва Германия терма жамоаси яримҳимоячиси Лерой Сане ўзини қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдириб, ҳамюртларига бўлажак жаҳон чемпионатида муваффақият тилади.

Аввалроқ, бундестим бош мураббийи Йоахим Лев уни Россияга йўл оладиган жамоа таркибига киритмаган эди.

«Мени қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдираман. Жаҳон чемпионати қайдномасига киролмаганимдан афсусдаман, аммо мураббийнинг бу қарорини қабул қиламан.

Янада кучли бўлиб қайтиш учун бор кучимни сарфлайман. Германия терма жамоасига Россияда муваффақият тилайман. Боринг ва чемпионлик унвонини қўлга киритинг!» – деб ёзди Сане инстаграм саҳифасида.

Мавзуга оид