Жаҳон | 08:47 / 11.06.2018
10754
1 дақиқада ўқилади

МРБнинг собиқ раҳбари Трампни “вақтинчалик англашилмовчилик” деб атади 

Фото: AP

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ раҳбари Жон Бреннан твиттерда АҚШ президенти Дональд Трампни “вақтинчалик англашилмовчилик” деб ёзди.

“Сизнинг қилиқларингиз ва ёмон ўйланган протекционистик сиёсатингиз бизнинг халқаро мавқеимиз ва миллий манфаатларимизга зарар етказмоқда. Сизнинг дунёқарашингиз америкача ғояларни акс эттирмайди. Дўстлар ва иттифоқдошларга сўзим: хавотирланманг, жаноб Трамп “вақтинчалик англашилмовчилик”дир. Сиз билган Америка яқинда қайтади”, деб ёзган Бреннан.

Барак Обама вақтида МРБ раҳбари лавозимини эгаллаган Бреннан бу сўзларни Трамп Канада бош вазири Жастин Трюдо номига билдирган танқиддан кейин айтди. Трамп АҚШнинг пўлат ва алюминий импортига киритган божларини танқид қилган Трюдони “ноҳалол” ва “заиф” деб атаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид