Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
KFC'да таомлар «ҳалол» стандартидаги маҳсулотлардан тайёрланади, алкоголь сотилмайди
Ўзбекистондаги KFC ресторанларида барча таом ва ичимликлар «ҳалол» стандартидаги маҳсулотлардан тайёрланади. Бу ҳақда компаниянинг Facebook’даги саҳифасидаги изоҳларда маълум қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистондаги KFC ресторанларида алкоголь сотилиши кўзда тутилмаган. Спиртли ичимликларни ўзи билан бирга олиб келиш ҳам мумкин эмас.
Муассасаларнинг очилиш санаси ҳозирча номаълум. Компания Тошкентдаги «Чилонзор» ва «Буюк Ипак йўли» метро бекатлари яқинида ҳамда Вестминстер университети қаршисида ресторан очишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Yum! Brands йил охирига қадар Тошкентда бир нечта KFC ресторанини очишни режалаштираётгани хабар қилинганди. Компаниядан билдиришларича, KFC ресторанларининг Ўзбекистондаги фаолияти Yum! Brands халқаро сифат стандартларига мувофиқ равишда ташкил этилади.
Мавзуга оид
22:10 / 13.05.2025
Тошкентда кўп қаватли уй томига ўзбошимчалик билан ресторан қурилгани аниқланди
23:03 / 07.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
10:06 / 30.03.2025
Ryanair раҳбарини ресторанда масхара қилишди
11:51 / 26.03.2025