Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп АҚШ қонунларини “аҳмоқона” деб атади
АҚШ президенти Дональд Трамп оммавий норозиликлар ортида яна ноқонуний муҳожирларни судсиз депортация қилишга чақирди ва хорижликларни мамлакатдан чиқариб юбориш учун суд қарорини талаб қилувчи АҚШ қонунларини “дунёдаги энг аҳмоқона” деб атади.
“Одамлар давлатимизга ноқонуний келганларида, биз судсиз уларни дарҳол ортларига жўнатишимиз керак. Бизнинг қонунларимиз дунёдаги энг аҳмоқона қонунлардир”, деб ёзган Трамп твиттерда.
Трамп бу баёнотини унинг миграция сиёсатига қарши 30 июнда АҚШнинг 700дан кўпроқ шаҳрида норозилик намойишлари ўтган бир вақтда билдирган. Намойишчилар чегарада ноқонуний муҳожирлар оила аъзоларини бир-бирларидан айириш сиёсатига қарши чиқмоқдалар. Трамп бу амалиётни ўтган ҳафтада бекор қилганди. Намойишчилар, шунингдек, муҳожирларнинг ҳуқуқий ҳимоя қилинишини талаб қилишмоқда.
Мавзуга оид
18:17 / 09.08.2023
Ўрта Ер денгизида мигрантлар қайиғи чўкиб кетиб, ўнлаб кишилар ҳалок бўлди
08:56 / 23.04.2021
Ўрта Ер денгизида 130 нафар муҳожир бедарак йўқолди
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020