Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фоторепортаж: Мудофаа вазирлиги қўшинларида “Ёшлар куни” тадбирлари ўтказилди
Ўзбекистоннинг Тошкент, Марказий, Шимоли-ғарбий, Шарқий ҳамда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округларида “Ёшлар куни”га бағишланган спорт мусобақалари, қурол-аслаҳа кўргазмалари, фестиваллар ҳамда байрам сайиллари ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Жумладан, Пойтахтимизда жойлашган Бобур номидаги Тошкент марказий эко боғида ёшлар ўртасида спорт ўйинлари ҳамда байрам концерти уюштирилди. Шарқий ҳарбий округига қарашли Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисмда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда 200 ёш иштирокида спортнинг 7 тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Қарши гарнизонида марафон ўтказилди. Унда етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган аҳолининг кенг қатлами иштирок этди.
Бухоролик ёшлар ҳамда минглаб ҳарбийлар эса, “Ёшлар куни”ни Бухоро шаҳридаги спорт мажмуасида қарши олди. 10 минг томошабинни ўз бағрига сиғдирган стадионда концерт дастури, қўргазмали чиқишлар, спортнинг кураш, тош кўтариш, арқон тортиш, шахмат-шашка, қўл жанги турлари бўйича чемпионат, мотопойга ҳамда байрамона парад ўтказилди.
Мавзуга оид
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
20:13 / 06.05.2025
АҚШ армиясида генераллар оммавий равишда ишдан бўшатилади
09:10 / 19.02.2025
Фото: Мудофаа вазирлигининг халқаро кўргазмадаги ҳарбий техникалари
16:55 / 22.01.2025