Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оғир атлетикада янги вазн тоифалари киритилди
Халқаро оғир атлетика федерацияси эркаклар ва аёллар разрядларида 10 та янги вазн тоифаси киритилишини маъқуллади. Янги вазн тоифалари илмий ва статистик маълумотлар асосида махсус гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган.
Эркаклар қуйидаги вазн тоифаларига бўлинади: 55 кг, 61 кг, 67 кг, 73 кг, 81 кг, 89 кг, 96 кг, 102 кг, 109 кг ва 109 кг дан юқорироқ.
Аёллар вазн тоифалари эса қуйидагича кўриниш олди: 45 кг, 49 кг, 55 кг, 59 кг, 64 кг, 71 кг, 76 кг, 81 кг, 87 кг ва 87 кг дан юқорироқ.
Ҳар бир разряддан 7 тадан вазн тоифаси Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан 2020 йилги Токио Олимпиадасида жорий қилиниши маъқулланди.
Эркаклар Олимпиадада қуйидаги вазн тоифаларида: 61 кг, 67 кг, 73 кг, 81 кг, 96 кг, 109 кг ва 109 кг дан юқорироқ, аёллар эса 49 кг, 55 кг, 59 кг, 64 кг, 76 кг, 87 кг ва 87 кг дан юқорироқ вазн тоифаларида иштирок этадилар.
Ушбу спорт турида вазн тоифалари 20 йилдан кўпроқ ўзгартирилмай келинаётганди.
Мавзуга оид
16:48 / 31.01.2025
Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига янги раис сайланди
20:45 / 15.03.2024
Эркаклар ва аёллар ўртасида маҳалла футбол терма жамоалари тузилади
08:53 / 07.12.2023
Оғир атлетика бўйича Руслан Нуриддинов спорт маркази ташкил этилади
15:23 / 04.12.2023