Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониядаги тошқинлар 195 кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлди
Япониянинг марказий ва жануби-ғарбий туманларида тошқинлар сабабли охирги маълумотларга кўра 195 киши ҳалок бўлган, 4 нафар кишида юрак ва қон айланиши тўхташи қайд қилинган. Бу ҳақда Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга маълум қилди.
Унинг айтишича, 23 киши расман бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, яна 43 кишининг қаердалиги номаълум. “Бундан ташқари, яна 52 та шунга ўхшаш хабар бор, бироқ гап қанча одам ҳақида кетаётгани борасида маълумотлар йўқ”, деб айтган Суга.
Суганинг таъкидлашича, воқеа жойида мудофаа, полиция ва ўт ўчириш хизматининг 73 минг ходими иш олиб бормоқда, қидирув-қутқарув ишларига 80 та вертолёт жалб қилинган.
NHK телекомпаниясининг маълум қилишича, ҳозирда тошқинлардан жабр кўрган 16 префектурада 5600 киши эвакуация пунктларида қолмоқда. 239 минг уй хўжалиги сувсиз қолмоқда, улардан 200 минги Хиросима префектурасида жойлашган.
Ўтган ҳафта охирида Япониянинг жануби-ғарбий ва марказий қисмида бошланган кучли ёмғирлар кўчки ва тошқинларга олиб келди. Баъзи жойларда қирғоқларидан тошган дарёлар катта ҳудудларни сув остида қолдирган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025