Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда сунъий интеллект роботлари сайёҳларга кўмаклашади
Жанубий Кореянинг Инчеон халқаро аэропорти мутасаддилари туристларга беминнат ёрдам берувчи роботлар хизматини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. 21 июлдан бошлаб ушбу роботлар терминалда адашиб қолган саёҳатчиларга керакли маслаҳатларни беради. Учиш-қўниш жадваллари, рўйхатдан ўтиш тартиб-қоидалари ва бошқа муҳим маълумотлар ҳам унда мужассам. Биринчи терминалда 8 та, иккинчисида 6 та робот сайёҳлар оғирини енгил қилиш учун доимий ҳаракатланади.
AirStar деб номланувчи ушбу роботлар мустақил ҳаракатланади, ташқи овозларни ажратиш ва сунъий интеллектга эга мураккаб технологиядан иборат. “Темир одам”лар сенсорли экран, микрофон ва штрих кодли сканер орқали мулоқот қилишади. Шунингдек, 4 тил: корейс, инглиз, япон ва хитой тилларида гаплаша оладиган робот бош қисмига ўрнатилган экранда 14 хил ҳиссиётни кўрсатиб беради.
Аэропорт бош ижрочи директори Чунг Ил Юнг бу ҳақда шундай дейди: “Мижозларимизга янада кенгроқ хизмат кўрсатиш учун инновацион технологиянинг энг илғор намуналарини ҳавола этишда давом этамиз”.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
22:14 / 13.05.2025
Илон Маск Tesla’нинг рақсга тушаётган роботи видеоси билан бўлишди
17:25 / 07.05.2025