Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Боко Ҳарам» жангарилари Чадда 18 кишини ўлдирди
«Боко Ҳарам» радикал террорчи гуруҳининг Чад ғарбидаги қишлоқлардан бирига амалга оширган ҳужуми натижасида 18 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда РИА Новости. Воқеа Нигер чегарасидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда содир бўлган.
Хабарда айтилишича, воқеа 21 июлга ўтар кечаси содир бўлган. Босқинчилар 18 нафар кишини ўлдирган, 2 кишига жароҳат етказган ҳамда 10 аёлни ўғирлаб кетган.
Асосий базаси Нигерия ҳудудида бўлган «Боко Ҳарам» террорчилик гуруҳи ғарбча таълим тизимини буткул рад этади ҳамда бутун мамлакат бўйлаб шариатга асосланган тузум ўрнатишга ҳаракат қилади. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг ҳисоб-китобларига кўра «Боко Ҳарам» гуруҳининг қурбонлари сони кейинги 8 йилда 20мингдан ошиб кетди.
Ташкилот Камерун, Нигер, Чад давлатлари томонидан ўзига қарши амалга оширилган ҳарбий амалиётларга жавобан кўплаб терактларни амалга оширган.
Мавзуга оид
14:42 / 21.12.2024
Чад Франциядан қўшинларини Рамазон ойигача олиб чиқишни талаб қилди
17:28 / 20.04.2021
Чадни 30 йилдан ортиқ бошқарган президент ҳалок бўлди. У ҳокимиятда 2033 йилгача қолиш учун Конституцияни ўзгартирганди
10:43 / 11.04.2021
11 апрелда бир неча давлатда президент сайловлари бўлиб ўтади
15:21 / 28.02.2021