Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳозирги кунга қадар қанча халқ таълими мутахассиси масофадан малака оширди?
Халқ таълими вазирлиги тизимида масофадан малака ошириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 30 июндаги «Таълим секторини ривожлантириш дастури» лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 134-сон, 2014 йил 15 августдаги «Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 234-сон қарорлари ва бошқа ҳужжатлар асосида ташкил этилган.
Ҳозирги кунга қадар 35 999 нафар умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари, 2 583 нафар халқ таълими муассасалари раҳбар ва мутахассислари жами 38 585 нафар халқ таълими ходимлари масофадан малака ошириш курсларига жалб этилди ва курсни муваффақиятли тугатган тингловчиларга давлат намунасидаги сертификатлар берилди. Мазкур ҳолат бўйича асосий кўрсатгичларни қўйидаги диаграммадан кўриш мумкин.

2018 йилдан бошлаб мактаб ўқитувчиларининг малакасини ошириш Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги тизимига ўтказилганлиги сабабли, жорий йилга аввалги йилларга нисбатан кескин оширилган ҳолда 2000 нафар халқ таълими муассасалари раҳбар ва мутахассислар малакасини масофадан ошириш режалаштирилди. Шундан жорий йилнинг биринчи яримида 1454 нафари малака оширишга жалб этилган бўлса, қолгани йилнинг иккинчи яримида малака ошириши белгиланган.
Келгусида малака ошириш билан биргаликда халқ таълими тизими ходимларини касбий ва педагогик қайта тайёрлаш курсларини рус ва ўзбек тилларида масофавий шаклда ташкил этиш ҳамда узлуксиз масофавий методик хизмат кўрсатиш ишларини такомиллаштириш режалаштирилган.
Асқар Ибраймов,
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори
Мавзуга оид
15:47 / 02.07.2024
Ўзбекистонлик муҳандислар Японияда ишга жойлаштирилади
13:57 / 12.02.2023
“Илгари имтиҳонларни топшириш учун фақат битта имконият бериларди” — мактаб таълимида енгиллашган малака ошириш
11:05 / 07.12.2022
“Халқ таълимида бугунги қилинаётган ишларнинг натижасини 5-10 йилдан кейин кўрамиз” — Бахтиёр Саидов
10:13 / 07.12.2022