Жамият | 20:19 / 02.08.2018
13216
2 дақиқада ўқилади

Интернетда «Терминатор 6» фильми бош қаҳрамонлари тасвири пайдо бўлди

Американинг Paramount Pictures кинокомпанияси интернетда машҳур "Терминатор" фильмининг олтинчи қисмидаги бош қаҳрамонлар тасвирини намойиш этди. Унда актрисалар Наталия Рейес, Маккензи Дэвис ва Линда Хэмилтон акс этган, фильм прокатга 2018 йил охирида чиқади. Бу ҳақда Fox News телекомпанияси хабар берди.

"Терминатор" ва "Терминатор 2" фильмларига режиссёрлик қилган Жеймс Кэмерон янги фильмнинг продюсери бўлди. Ҳозирча аниқ ном танланмаган фильмни суратга олиш ишларига Тим Миллер ("Дэдпул") раҳбарлик қилади.

Paramount Pictures бўлажак фильм тафсилотларини маълум қилмади. Унда Арнольд Шварценеггер ҳам қатнашиши кутилмоқда. Хэмилтон Сара Коннор ролини, Дэвис Грейс ролини ижро этади, Рейесга эса янги қаҳрамон Дэни Рамосни ўйнаш топширилди.

Мавзуга оид