Жаҳон | 21:44 / 03.08.2018
4231
2 дақиқада ўқилади

КХДР ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлари Сингапурда учрашув ўтказишди

КХДР ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлари Ли Ён Хо ва Кан Гён Хва Сингапурда учрашув ўтказишди. Улар бу ерга Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) тадбирларида иштирок этиш учун келишган, деб хабар берди Yonhap агентлиги дипломатик манбага таяниб.

"Улар КХДР-Корея Республикаси ва КХДР-АҚШ саммитларидан кейинги ҳолат бўйича очиқ фикр алмашишди", – деди манба.

КХДР ва Корея Республикаси ТИВ раҳбарлари учрашуви Сингапурдаги форум қатнашчилари учун ташкил этилган тантанали кечки зиёфат вақтида бўлган. Корея ташқи ишлар вазирлиги вакили КХДР ТИВ раҳбари АСЕАН форуми доирасида Жанубий кореялик ҳамкасби билан расмий икки томонлама музокаралар ўтказишни рад этган. Пхеньян вакили ҳозир бундай музокаралар ўтказиш вақти эмаслигини билдирган.

Аввалроқ Сингапурдаги форумда Япония ташқи ишлар вазири Таро Коно КХДР ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо билан суҳбатлашганди. 

Ли Ён Хо Сингапурдаги форумда Пхеньянга нисбатан халқаро санкцияларни юмшатиш чақириғи билан чиққан. У КХДР ядро қуроли ва баллистик ракеталар синовини тўхтатганлигини санкцияларни бекор қилиш учун сабаб қилиб кўрсатган.

Мавзуга оид