Жаҳон | 14:13 / 04.08.2018
17131
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Осетия президенти: «Агар бирлашмасак, руслар ва украинларнинг ҳолига тушамиз»

Фото: ТАСС/Сергей Савостьянов

Жанубий Осетия президенти Анатолий Бибиловнинг маълум қилишича, агар осетин халқи бирлашмаса, «у руслар ва украинларнинг ҳолига тушади». Бу ҳақда у РИА «Новости»’га берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Агар биз шундай қилмасак, жуда қўрқаманки, руслар ва украинлар билан боғлиқ вазиятга ўхшаш ҳолат юз беради. Ҳа, уларнинг барчаси славянлар, бир халқ, лекин нималар содир бўлаётганини кўряпмиз», - дея маълум қилди Бибилов. 

Унинг ташвиш билдиришича, осетин халқининг шимолий ва жанубий қисми узоқ муддатли истиқболда бир-биридан узоқлашиб кетиши мумкин.

«Мен 100-150 йилдан сўнг «шимолий осетинлар - улар умуман осетинлар эмас», ёки улар «ҳа, жанубий осетинларми - улар осетин эмас», деган гаплар айтилиши мумкин эканидан жуда қўрқаман. Эртага Осетиянинг қайси қисми юқори ёки паст эканлиги ҳақида гаплар чиқиши мумкинлигини ҳам жуда қўрқинчли», - дея айтиб ўтди у.

Бибиловнинг сўзларига кўра, агарда бу бирлашув бўлмаса, унда осетинлар «бошқа бўлинган халқларнинг» холига тушади.

Мавзуга оид