Зокир Алматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хоразм вилоятига ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокир Алматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Хоразм вилоятига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб Урганч шаҳридаги 4-сонли ички ишлар бўлими фаолияти билан танишдилар. Эслатиб ўтамиз, ушбу ички ишлар бўлими республикамизда илк маротаба ҳуқуқий экспримент тариқасида секторлар кесимида ташкил этилган ички ишлар бўлимларидан биридир.
Шундан кейин Хоразм вилояти мусиқали драма театрида йиғилиш ва ижодий учрашув бўлиб ўтди. Унда Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Фарҳод Эрманов, ҳуқуқ-тартибот идоралари масъул ходимлари, жамоатчилик ташкилотлари вакиллари ва бир гуруҳ ички ишлар ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда сўзга чиққан вазир маслаҳатчиси, генерал-полковник З.Алматов бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятига тўхталар экан, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашда ҳуқуқ-тартибот органлари, жамоатчилик ташкилотлари ва кенг жамоатчилик ҳамкор, ҳамфикр бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтиб, ҳамкор ташкилотларга миннатдорчилик билдирди. Жиноятчиликка қарши курашда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ профилактика инспекторлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳалла посбонларига қимматбаҳо совғалар топширилди.
Шундан кейин, ишчи гуруҳ Урганч шаҳрининг “Камолот” маҳалласида 4 нафар профилактика инспектори учун барпо этилган хизмат уйларига ташриф буюриб, у ердаги шароитлар билан танишди. Қисқа муддатда, қуриб фойдаланишга топширилган ушбу хизмат уйлари бугунги кунда профилактика инспекторларининг иш самарадорлигини оширишда муҳим ўрин тутмоқда.
Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳи вилоят ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди шахсий таркиби билан учрашиб, уларнинг жангавор шайлиги ва яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Хоразм вилояти ИИБда ташкил этилган “Меҳнат ва жангавор шуҳрат музейи”га ташриф буюрган ишчи гуруҳ аъзолари у ерда нафақат вилоят ички ишлар органлари тарихига, балки республика миқёсида аҳамиятга молик экспонатлар тўпланганлигини алоҳида эътироф этишди. Ишчи гуруҳ аъзолари музейда юритилаётган “Фахрий меҳмонлар китоби”га ўз фикрларини ёзиб қолдиришди.
Генерал-полковник З.Алматов ва Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Ф.Эрманов бу йил Хоразм вилоятидан ҳаж амалини адо этиш ниятида йўлга чиққан бир гуруҳ фуқаролар билан учрашиб, уларга оқ йўл тилашди.
Мавзуга оид
18:41 / 28.08.2023
Хоразм вилояти ЙҲХ бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
23:30 / 16.08.2023
Хоразм вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
23:36 / 14.12.2018
Урганч шаҳридаги 4та ички ишлар бўлимларига хизмат автомашиналари топширилди
21:14 / 04.12.2018