Спорт | 22:00 / 05.08.2018
21388
2 дақиқада ўқилади

Блаттер Қатар ЖЧ-2022 мезбонлигини фирибгарлик билан қўлга киритгани ҳақида айтди

ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер маълум қилдики, 2022 йилги жаҳон чемпионати мезбонини аниқлаш бўйича ижро қўмитаси унинг Қатар турнирга мезбонлик қилишга лаёқатли эмаслиги ҳақидаги тавсияларини эътиборсиз қолдирганди.

Айни вақтда 82 ёшда бўлган швейцариялик собиқ амалдорнинг айтишича, Қатарнинг ғалабаси ноқонуний келишувлар ва ижроия қўмита аъзоси Мишел Платинига ўтказилган сиёсий босимлар натижасидир.

2015 йилда коррупцион можаро туфайли футболдан умрбод четлатилган Йозеф Блаттер ўзининг Ma Vérité (Менинг ҳақиқатим) номли китобида ижроия қўмита аъзолари мундиал мезбонлигига даъвогар мамлакатларнинг ҳисоботларини очиб ўқимагани, чунки улар кимга овоз беришлари кераклиги олдиндан маълум бўлгани ҳақида ёзади.

«Агар биз бу ҳисоботларни синчиклаб ўргансак, жаҳон чемпионати Қатарда ўтказилмаслиги кераклигини биламиз.

Мен Қатарнинг Франция авиациясига миллиардлаб евро киритиши ва «ПСЖ» клуби сотиб олиниши билан ЖЧ-2022 мезбонлиги қўлга киритилиши ўртасида боғлиқлик борми, йўқми, ундан кейин нима бўлган, буни билмайман ва билишни ҳам истамайман», – дея ёзади Блаттер ўз китобида.

Мавзуга оид