Жаҳон | 14:33 / 09.08.2018
30440
1 дақиқада ўқилади

Таркибида ўзбекистонликлар ҳам бўлган GTA тўдасининг 4 аъзосига ҳукм чиқарилди

Фото: РИА Новости

Москва области суди «GTA тўдасининг» тўрт нафар аъзосини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, бешинчиси эса йигирма йиллик қаттиқ тартибдаги колонияга маҳкум этилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Аввалроқ, Россияда давлат айблови GTA тўдаси иши бўйича судланувчиларга 25 йилдан умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазони сўраганди.

Москва областида 2012-2014 йилларда ҳаракат қилган жиноий гуруҳга ОАВ GTA тўдаси номини берди. Бу машҳур компьютер ўйинига ўхшашдир. Тўдага Марказий Осиё давлатларидан камида 15 шахс кирган (Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон).

Прокуратура маълумотига кўра, гуруҳ Москва минтақаси ҳудудида 15та қуролланган ҳужум уюштирган бўлиб, бу 17 кишининг қотиллигига алоқадордир ҳамда яна икки шахс ҳаётига суиқасд қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «GTA тўдаси»нинг икки аъзоси Тожикистонда суд қилиниши хабар берилганди.

Мавзуга оид