Жаҳон | 08:24 / 11.08.2018
9085
1 дақиқада ўқилади

Трамп Канье Уэстни мақтади

Фото: Timothy A. Clary/AFP/Getty Images

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг твиттердаги ўз саҳифасида ёзишича, америкалик рэп ижрочиси Канье Уэстга «ҳақиқат»ни айтишга тайёрлиги учун миннатдордир.

Аввалроқ, Уэст Жимми Киммелнинг шоусида Трамп танқидчиларига «муҳаббатдан баҳра олишни» маслаҳат берганди.

«Ҳақиқатни айтишга тайёр бўлгани учун Канье Уэстга раҳмат», - дея ёзган Трамп.

Шунингдек, Америка президенти «янги ва ажойиб факт»га эътибор қаратган. Унинг фикрича, АҚШда ҳозирги вақтда қора танли аҳоли орасида ишсизлик рекорд даражада пастдир.

Трампнинг қўшимча қилишича, Уэстнинг қўллаб-қувватлови «жуда кўп нарсани ўзгартиради».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Путинга мактуб юборгани маълум бўлганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид