Жаҳон | 20:09 / 13.08.2018
4432
1 дақиқада ўқилади

Австриядаги Жеймс Бонд музейи

Австрия Альпидаги Зёльден курорт масканида Жеймс Бондга бағишланган доимий кўргазма очилди. Кўргазма очилган жойда 007-агент ҳақидаги «Спектр» фильми суратга олинган.

Фото: Kristopher Grunert, Christoph Nosig
Фото: Kristopher Grunert, Christoph Nosig

Иншоот денгиз сатҳидан 3 минг метр баландликда қурилган ва унга фақат осма арқон йўли орқали етиб бориш мумкин.

Фото: Kristopher Grunert, Christoph Nosig
Фото: Kristopher Grunert, Christoph Nosig

007 Elements кўргазмаси ўнта залда жойлашган бўлиб, уларда Жеймс Бонд ҳақидаги фильм яратилиши ҳақидаги ҳар бир лаҳза мультимедиа орқали кўрсатилади. Кўргазма ташкилотчилари ташриф буюрувчилар ўзларини фильм ичида юргандек ҳис қилишларини хоҳлашган.

Кўргазма Бонд ҳақидаги янги фильмлар чиққанида янгилаб борилиши режалаштирилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид