Спорт | 21:00 / 14.08.2018
2221
1 дақиқада ўқилади

Спаллетти «Интер» билан янги шартнома имзолади

«Интер» клуби бош мураббий Лучано Спаллетти билан ҳамкорликни узайтирди.

Мутахассис «кўк-қоралар» билан 2021 йилгача мўлжалланган янги шартномани имзолади.

Спаллетти «Интер»да 2017 йил ёзидан бери ишламоқда. Жамоа унинг қўл остида ўтган мавсумни 4-ўринда якунлаб, Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид