Ўзбекистон | 13:20 / 17.08.2018
21404
1 дақиқада ўқилади

Бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақани қаердан олиш мумкин?

Фото: Dreamstime

Қонунчиликка мувофиқ бола туғилганда бир марталик нафақа берилади, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Унинг миқдори ҳозирги кунда 368 600 сўмни ташкил этади.

Мазкур нафақа:

ишлаётган ёки ўқиётган аёлларга иш ёки ўқиш жойидан тўланади;

боланинг онаси ишламайдиган ва ўқимайдиган ҳолларда, нафақа боланинг ишлайдиган ёки ўқийдиган отаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларга тўланади;

ишламайдиган ва ўқимайдиган ота-оналарга бола туғилганда нафақа ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан тўланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид