Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маккада рўй берган кучли шамол Каъба ёпинғичини учириб кетди — видео
Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида ёмғир билан бирга кузатилган кучли шамол якшанба куни Каъба устидан ёпинғич — кисвани юлиб кетди, деб хабар беради Dailysabah.
Шу вақт Ал-Ҳаром масжидида бўлиб туриб, Каъбани тавоф этаётган зиёратчилар бу ҳодисани суратга олишга улгуришди.
Кадрларда кўринишича, кучли шамол тилла иплар билан Қуръон оятлари туширилган ва қора ипакдан тўқилган кисвани учираётганини кўриш мумкин.
Мутахассисларнинг хабар беришларича, қум бўрони ҳаво ҳароратининг ниҳоятда юқори эканлиги ва юқори намлик туфайли келиб чиққан.
Ноқулай об-ҳаво туфайли Арофат тоғи этагидаги зиёратчиларнинг чодирларига ҳам зиён етган.
Якшанба куни тонгдан Макка шаҳрида мусулмонларнинг ҳар йиллик муқаддас жойларга зиёрати — ҳаж бошланди. Бу йили ҳаж маросимларида бутун жаҳондан келган икки миллиондан ортиқ ҳожилар иштирок этишмоқда.
Кисва — тилла иплар билан нақшлар туширилган ва қор ипакдан тўқилган, Каъба деворларини ёпиб турувчи анъанавий ёпинғичдир. Узунлиги 41 метрга тенг бўлган ёпинғич ҳар йили Қурбон ҳайити арафасида алмаштирилади.
Мавзуга оид
15:55 / 07.01.2025
Саудия Арабистонида ёмғирлар туфайли Макка ва Мадинани сув босди
08:16 / 28.08.2024
Маккада қийин аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
18:28 / 24.06.2024
Ҳаж мавсумида вафот этганлар сонининг кўплиги сабаблари маълум қилинди
20:14 / 20.06.2024