Спорт | 14:50 / 29.08.2018
46856
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда яна бир олтин. Диёрбек Ўрозбоев Осиё ўйинлари чемпиони

Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон дзюдо жамоаси илк медални қўлга киритди.

Турнирга -60 кг вазн тоифасида ташриф буюрган Диёрбек Ўрозбоев финалда япониялик Тору Шишимега қарши татамига чиқди.

Муросасиз кечган баҳсда асосий вақтда дуранг натижа қайд этилди. Шундан сўнг спортчилар олтин очко учун курашишди.

Якунда 2016 йилги Рио Олимпиадаси совриндори Диёрбек Ўрозбоев ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари олтин медалини қўлга киритди.

Бу олтин медал умумий рейтингда Ўзбекистонни саккизинчи ўринга олиб чиқди. Эндиликда олтин медаллар сонини 10тага етказган Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонни қувиб ўтган.

Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов
Фото: Анвар Ильясов

Ўзбекистонлик дзюдочилардан яна икки нафари, -66 кг вазн тоифасидаги Шаҳрам Аҳадов ҳамда -52 кг вазн тоифасидаги Гулноза Зияева бронза медали учун кураш олиб боради.

Мавзуга оид