Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё ўйинлари. Ўзбекистон боксда йўқотишларсиз давом этмоқда
Индонезияда Осиё ўйинларининг бокс мусобақалари давом этмоқда.
Чорак финал босқичида Ўзбекистоннинг -56 кг вазн тоифасидаги вакили Миразиз Мирзаҳалилов мўғулистонлик Харку Эн-Амарга қарши рингга кўтарилди ва 3:2 (29:28, 28:29, 29:28, 29:28, 28:29) ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўлди.



Энди унинг ярим финалдаги рақиби индонезиялик Аморагам Сунан Агунг бўлади.
Шу тариқа, Ўзбекистон бокс жамоаси Осиё ўйинларида йўқотишсиз давом этди. Айни вақтга келиб ўзбекистонлик боксчиларнинг 6 нафари - Ҳасанбой Дўсматов (-49 кг), Жасур Латипов (-52 кг), Шунқор Абдурасулов (-60 кг), Иқболжон Холдоров (-64 кг) ва Бобоусмон Батуров (-69 кг) ярим финалига чиққан.
Ярим финал баҳслари 31 август куни ўтказилади.
Бироздан кейин -75 кг вазн тоифасидаги Исроил Мадримов эронлик Сайидшаҳин Мусавий билан ярим финал йўлланмаси учун рингга чиқади.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025