Видео: Самарқанд вилоятида 300 тонна балиқ нобуд бўлди
Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ҳокимлиги топшириғи билан «Қорасув» сув омбори суви ирригация эҳтиёжлари учун қуйилиши оқибатида 300 тонна балиқ нобуд бўлди.
Бу ҳақда Sevimli телеканалидаги Zamon кўрсатуви давомида хабар қилинган.
Таъкидланишича, сув омборидан сув қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун Пайариқ тумани ҳокимининг топшириғига биноан бир неча марта туширилган.
Шу билан бирга, сув омбори ҳудудида балиқ кўпайтириш билан ўтган йилдан бери шуғулланиб келаётган «Samarqandbaliqsanoat» корхонаси кўп миллионлик зарар кўрган.
«Балиқларнинг ҳар бири 5-6 килограмм оғирликка эга. Биз уларни аҳолига сотишимиз мумкин эди», - дейди тадбиркор.
20 август куни Самарқанд вилояти ҳокими сувни сув омборига қайтариш ҳақида топшириқ берган, лекин бу қарор кеч қабул қилинган.
«Барча нобуд бўлган балиқлар юзага чиқиб қолиб, даҳшатли фильм ёки экологик фалокат тасвирланган расмни эслатиб юборган», - дейилади кўрсатув давомида.
Мавзуга оид
16:43 / 27.11.2024
Самарқандда ҳисобчи тадбиркорнинг 6,4 млрд сўмини онлайн қиморда ютқазиб қўйди
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024