Жаҳон | 12:46 / 01.09.2018
19760
2 дақиқада ўқилади

Донецкдаги портлаш. Ҳалок бўлганларнинг сонига аниқлик киритилди

Фото: РИА Новости

Донецк марказидаги «Сепар» кафесидаги портлаш натижасида икки киши ҳалок бўлди, улар орасида ўзини мустақил деб эълон қилган «Донецк халқ республикаси» («ДХР») раҳбари Александр Захарченко ҳам бор. Бу ҳақда РИА «Новости» «ДХР» ФВВ матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Шунингдек, маълум бўлишича, портлашдан кейин олти киши касалхонага олиб кетилган, яна беш киши касалхонага боришдан бош тортди. Ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганларнинг шахсий маълумотлари аниқланмоқда.

«Портлаш натижасида икки киши ҳалок бўлди. Беш инсон касалхонага боришдан бош тортди. Тиббий муассасага олти киши олиб кетилди. Ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганларнинг анкета маълумотлари аниқлаштирилмоқда», - дейилади «ДХР» ФВВ матбуот хизмати хабарида.

«ДХР» раҳбари Захарченко Донецкдаги «Сепар» кафесида юз берган портлаш натижасида 31 август, жума куни ҳалок бўлган.

Фото: Олег Царев

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Захарченкога суиқасдда унга яқин шахслар иштирок этган бўлиши мумкин экани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид