Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахта теримчиларининг даромадидан 8 фоизлик суғурта бадали ушлаб қолинмайди
Ўзбекистонда биринчи марта пахта терим мавсумида теримчилардан меҳнати учун оладиган даромадидан пенсия жамғармасига 8 фоизлик суғурта бадали ушлаб қолинмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 5 сентябр куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Молия вазирлигининг ҳисобига кўра, теримчилар даромадидан пенсия жамғармасига суғурта бадали ушлаб қолинмаслиги эвазига, 177 миллиард 414 миллион сўм маблағ теримчилар ихтиёрида қолади. 2017 йилда пахта хомашёсини машинада терими – 260 минг сўм (1 тонна), қўл терими – 450 сўм (1 кг), 500 сўм ва 700 сўм этиб белгиланганди. Шунингдек, пенсия жамғармасига 8 фоизлик суғурта бадали ушлаб қолинганди.
Ушбу йиғилишда жорий йилда 1 кг пахта учун теримчиларга тўланадиган ҳақ миқдори ҳам билдирилганди. Унга кўра, энди 1 кг пахта хом ашёсини тергани учун теримчи 1000 сўмгача ҳақ олиши мумкин, шунингдек суғурта бадалини тўламайди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг айтишича, пахта терим мавсумида ҳеч кимни мажбуран теримга жалб этишга йўл қўйилмайди, бундай қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.
«Бу масала фақат иқтисодий манфаат топиш йўли билан ижобий ҳал этилади. Ўтган йилларда, юртдошларимизнинг қўшни мамлакатларга бориб, пахта терим мавсумида меҳнат қилганини кузатдик. Биз халқаро тажрибани ҳам яхши ўрганиб чиқдик, хулоса шундай бўлдики, теримчига иш ҳақини ўз вақтида тўлаб, унинг ётоқ ва овқатланиш масалалари яхши ташкил этилса, фуқароларнинг ўзлари узоқ-яқиндан келиб, пахта теримига киришади», дейди у.
Мавзуга оид
13:16 / 18.09.2023
«Пахта даласини тарк этган ўқувчилар» — Италия нашри Ўзбекистонда пахтачилик соҳасидаги ислоҳотларни эътироф этди
17:59 / 19.04.2023
"Пахта терилмайдиган кунлар келишини хаёлимизга ҳам келтирмаганмиз" – булунғурлик ўқитувчи
14:50 / 16.05.2022
АҚШдан назар: Ўзбек пахта саноати 13 йиллик глобал бойкотнинг тугашини олқишламоқда
18:56 / 10.08.2021