Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида қиймати 72 млн сўмлик сомон ўрамларини ёқиб юборишди
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, шу туманда яшовчи Ф.А. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 24 август куни номаълум шахс, унинг уйи орқа томонида турган, умумий қиймати 72 млн сўмлик 6000 дона сомон ўрамларини ёқиб юбориб, воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни “Убайт” маҳалласида яшовчилар А.А. ва М.А. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025