Жамият | 13:09 / 12.09.2018
31008
2 дақиқада ўқилади

СамДУ ҳузуридаги марказ ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: samdu.uz

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унинг давомида, Самарқанд Давлат Университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази мансабдор шахслари 2017-2018 йиллар давомида таълим жараёнига жалб қилинмаган ўқитувчилар томонидан дарс ўтилганлиги тўғрисида дарс жадвалларига сохта маълумотлар киритиб, ушбу маълумотлар асосида 9 нафар ўқитувчига ўтилмаган ўқув машғулотлари учун сохта буйруқлар расмийлаштириб, 9,2 млн. сўм иш ҳақи, шунингдек, марказнинг 3 нафар раҳбар ходимига асосий ва ўтиши мумкин бўлган ўқув машғулотларидан ташқари дарс соатлари учун 7,4 млн. сўм иш ҳақларини ноқонуний равишда тўлаб, жами 16,6 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд Давлат Университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий маркази ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид