Жаҳон | 11:57 / 19.09.2018
7458
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонга аксилтеррор машғулотларида қатнашиш учун Россиянинг 50га яқин ҳарбий техникаси келтирилди

Фото: РИА Новости / Рамиль Ситдиков

МДҲ давлатлари ҳарбий кучларининг «Иссиқкўл -Антитеррор-2018» аксилтеррор машғулотларида қатнашиш учун Марказий ҳарбий округ 41-умумқўшин армияси тоғ-мотоўқчи бригадасининг 50га яқин ҳарбий техникаси Тувадан Қирғизистонга келтирилди. 

«Иссиқкўл -Антитеррор-2018» халқаро машғулотларида Марказий ҳарбий округнинг «Нона-СВК» ўзиюрар артиллерия қурилмалари, «Тигр» зирҳли автомобиллари, «Урал» ва КамАЗ юк машиналари иштирок этади. Ҳарбий техникадан шартли душманни йўқ қилиш бўйича ҳаракатларда фойдаланилади.

Хабар қилинишича, октябрь ўрталарида Қирғизистонда яна бир - «Ўзаро ҳамкорлик–2018» ҳарбий-ўқув машғулоти бўлиб ўтади. Унда КХШТ тезкор ҳаракатланиш коллектив кучлари қўмондонлиги ва қўшинлари иштирок этади.

Мавзуга оид