Жаҳон | 17:50 / 21.09.2018
6057
1 дақиқада ўқилади

Танзанияда паром ағдарилиши оқибатида 136 киши ҳалок бўлди

Африканинг шарқий қисмидаги Виктория кўлида паром чўкиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги маҳаллий полицияга асосланган ҳолда хабар бермоқда.

Бундан аввалги хабарларда Танзания ҳудудий сувларида юз берган ушбу фожиа қурбонлари сони 86 киши экани айтилганди.

Турли маълумотларга кўра, паромда 300 нафарга яқин киши бўлган.

Маҳаллий манбаларга кўра, қутқарувчилар 37 кишини қутқариб олишган. Ҳодиса кечқурун рўй бергани туфайли қутқарув ишларида қийинчиликлар юзага келган.

Манбаларнинг ёзишича, ҳалокатга паромга меъёридан ортиқ юк ортилгани сабаб бўлган. Паромда йўловчилар сони ҳам меъёридан икки баробар кўп эди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид