Ўзбекистон | 16:53 / 22.09.2018
16988
1 дақиқада ўқилади

Табиий газ бўйича счётчикни кўздан кечириш соат нечагача амалга оширилиши мумкин?

Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини (счётчик) кўздан кечириш соат 08:00 дан 20:00 гача амалга оширилади.

Мажбурий ижро бюроси ходимини табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини кўздан кечиришга йўл қўймаслик ҳолати далолатнома билан расмийлаштирилади, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Истеъмолчи мазкур далолатнома билан танишиши лозим. 

Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, далолатномада бу қайд этилади. 

Рад этиш ҳолати икки гувоҳ ёки маҳалла йиғини вакили томонидан тасдиқланиши керак. 

Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этиш сабабини баён қилиш ҳуқуқига эга ва бу далолатномага қайд этилиши шарт.

Мавзуга оид