Жаҳон | 18:46 / 28.09.2018
9563
2 дақиқада ўқилади

Кремль Скрипаллар иши бўйича учинчи гумондор ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Фото: Владимир ВЕЛЕНГУРИН

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Британия ОАВнинг ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг Солсберида заҳарланиши бўйича иш юзасидан учинчи гумондор пайдо бўлгани ҳақидаги маълумотига изоҳ берди.

«Сўнгги ойларда ҳам Британия, ҳам бошқа давлатлар ОАВда Скрипаллар иши бўйича кўплаб янгиликлар пайдо бўлмоқда. Ҳозир ҳеч ким бу ахборотлардан қайси бири ёлғон, қайсилари тўғри эканини аниқлай ҳам олмайди», - дея маълум қилди Песков.

Унинг сўзларига кўра, турли текширувлар олиб борилмоқда, журналистлар ҳамда турли ташкилотлар ва тузилмалар ҳам суриштирувлар ўтказяпти.

«Биз улар (натижалар) қанчалик тўғри эканлигини, нимага асосланганини аниқ билмаймиз. Умуман олганда, бутун мунозаралар оммавий ахборот воситаларининг хабарлари, қандайдир ташкилотларнинг айрим текширувлари натижалари билан боғлиқ», - дея қўшимча қилди Песков. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипаллар иши бўйича учинчи гумонланувчи аниқлангани, у ҳам ГРУ ходими экани хабар берилганди. 

Мавзуга оид