Жаҳон | 15:44 / 04.10.2018
9024
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистон собиқ президентларининг дахлсизлиги ҳақидаги қонун конституцияга зид деб топилди

Қирғизистон Республикаси Олий суди/Фото: AKIpress

Мамлакат собиқ президенти дахлсизлиги бўйича «Президент фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг қисми Қирғизистон Республикаси Олий суди Конституциявий палатаси томонидан конституцияга зид дея эътироф этилди.

Палата «Қирғизистон Республикаси Президентининг фаолияти кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси конституциявийлигини текшириш бўйича ишни кўриб чиқди ва бу эътирозли норма Қирғизистон Конституциясининг 16-моддаси 3-қисмига зид экани ҳақида қарор чиқарди. Қайд этилишича, ушбу нормада собиқ президентни Қирғизистон Республикаси президентининг ваколатларини бажариш чоғида содир этилган ҳаракатлар учун жавобгарликка тортиш тартибини назарда тутилмайди.

«Конституциявий палата эътирозли норма Қирғизистон Конституциясининг 16-моддаси учинчи қисмига зид экани ҳақида қарор чиқарди, унда бу норма собиқ президентни президентлик ваколатларини бажариш даврида содир этган хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликка тортиш тартибини назарда тутмайди», - дейила палата қарорида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда собиқ президент Атамбоевни дахлсизликдан маҳрум этиш таклиф қилинаётгани хабар берилганди.

Қирғизистонлик парламентарийларнинг сўзларига кўра, собиқ давлат раҳбари мамлакат учун кўп зарарга сабаб бўлган битимни тузишда айбдордир.

Мавзуга оид